Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:39

Толибон Афғонистон президенти таклифига совуққон муносабат билдирди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон Толиблари президент Ашраф Ғанининг Толибонни легитим сиёсий куч сифатида тан олиш ва тинчлик жараёнини бошлаш тўғрисидаги таклифини совуққонлик билан қабул қилди.

Айни пайтда жаҳоннинг 20дан орнтиқ давлати Ашраф Ғанининг мазкур тинчлик режасини қўллаб-қувватлади.

-Афғонистоннинг Миллий бирлик ҳукумати тинчлик ва барқарорлик ўрнатишнинг сиёсий йўлларинигина таклиф қилмоқда ва Толибонни легитим сиёсий куч сифатида тан олишни таклиф этмоқда, - деган эди Ашраф Ғани Кобулда 28 февралда ўтган тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро анжуманда.

Афғон президентининг бу мурожаатига жавоб берар экан, Толибоннинг исмини айтмасликни илтимос қилган расмий вакили 1 март куни Ройтер агентлигига ҳаракат қўмондонлиги мазкур ташаббусни кўриб чиқаётганини айтди.

Аммо Толибоннинг расмий сайтларидан бирида ҳаракат “мамлакатда босқинчи хориж аскарлари” сақланиб қолаётган бир пайтда Афғонистон ҳукумати билан музокаралар олиб бориш самара бермайди, деган нуқтаи назарда экани ҳам билдирилди.

XS
SM
MD
LG