Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:36

АҚШ Давлат департаменти Украинага қурол сотиш қарорини тасдиқлади


Украина президенти Петро Порошенко.

АҚШ Давлат департаменти Украинага Javelin русумидаги танкка қарши ракетлар ва ускуналарни сотиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. АҚШ ҳарбий раҳбариятига кўра, Украинага сотиладиган қуролнинг умумий миқдори 47 миллион долларни ташкил қилади.

Пентагонга кўра, Javelin тизими Украина мудофаа салоҳиятини кучайтиради, аммо минтақадаги базавий ҳарбий потенциални ўзгартира олмайди.

Украина президенти Петро Порошенко Киевда 28 февраль куни ўтган матбуот анжуманида Қўшма Штатлар ваъда қилган қуролларнинг биринчи партияси яқин кунларда мамлакатга етиб келишини билдириб:

-Бизга бериладиган қуроллар турлича бўлади. Улар орасида снайперларга қарши комплекслар ҳам бор. Чунки Украина шарқида Россия снайперлари томонидан кўплаб украин аскарлари отиб ўлдирилган, - деб айтган эди.

АҚШ маъмурияти Украинага одам ҳаётига таҳдид солмайдиган қуроллар, жумладан, танкка қарши Javelin ракеталарини бериш тўғрисида ўтган йилнинг декабрида ташаббус кўтарган эди. Россия бунга норозилик билдирган.

XS
SM
MD
LG