Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 08:50

Турк ҳарбийлари Афринда биринчи марта йирик йўқотишларга учради


Африндаги курд жанггарилари.

Туркия ҳарбийлари 1 март куни Суриянинг Африн минтақасида курд жанггарилари билан борган жангларда катта йўқотишларга учради.

Турк ҳарбийларига кўра, жангда 8 аскар ҳалок бўлди, 13 аскар яраланди. Бу Анқара 20 январь куни Афринда курд жанггариларига қарши амалиёт бошлаганидан бери энг биринчи йирик йўқотиш бўлди.

Маълумотга кўра, Афринда то шу кунгача ўтказилган жангларда жами 40 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси Туркия Афринда жанговар ҳаракатларни бошлаганидан бери минтақада тинч аҳолидан 141 киши, жумладан, 27 нафар бола ҳалок бўлганини билдирди.

Туркия 20 январда Вашингтон қаршилигига қарамай Суриянинг Африн минтақасидаги курд жанггариларига қарши ҳарбий амалиётни бошлаган эди.

АҚШнинг “Ислом давлати”га қарши курашдаги ҳамкори бўлиб келаётган курд жанггариларини Туркия “террорчи гуруҳ” сифатида талқин қилиб келади.

XS
SM
MD
LG