Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 18:13

Немис полицияси кокаин ишида гумонланаëтган шахсни ҳибсга олди


Аргентинадаги Россия элчихонасига қарашли мактабдан топилган 12 та чемоданга 400 кг кокаин юкланган бўлган.

Аргентинадан Россияга дипломатик канал орқали кокаин юборишда гумонланаëтган Андрей Ковальчук 2 март куни Берлин яқинида қўлга олинди.

Унинг адвокати Владимир Жеребенковга кўра¸ Ковальчук кокаин иши бўйича ҳибсга олинган ва яқин орада уни қамоққа олиш бўйича суд ҳукмининг чиқарилиши кутилмоқда.

Ўтган ҳафта пайдо бўлган хабарларга кўра¸ 2017 йил декабрида Аргентинадаги Россия элчихонасига қарашли мактабдан 400 килограм кокаин солинган 12 та чемодан топилган. Бунча миқдордаги кокаиннинг Россиядаги нархи 60 миллион доллар атрофида бўлиши айтилмоқда.

Дипломатик юк сифатида регистрация қилинган бу чемоданларнинг кимга тегишли эканини аниқлаш учун полиция кокаинни унга алмаштириб¸ чемоданларнинг ҳаракат траекториясини кузатган.

Бу юк Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев учадиган «Россия» махсус учувчилик отряди самолëти билан Москвага олиб келинган.

Россия ҳукуматининг бу хабарларни «фейк» деб аташига жавобан Аргентина полицияси 400 кило юк ортилган самолëт регистрация рақамлари акс этган суратларни эълон қилди.

Кокаин ишига ҳозирча олти шахс аралашгани тахмин этилмоқда. Россия элчихонасининг техник ходими бўлган Ковальчук номи кокаинни юборган асосий шахс сифатида тилга олинмоқда.

XS
SM
MD
LG