Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 05:17

Ўзбекистон ва Қирғизистон ИИВ биргаликда қидирувни кучайтиришга келишди


Тошкентда Ўзбекистон ИИВ ва Қирғизистон ИИВ ўртасида Идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

ИИВ расмий сайтида хабар қилинишича, 2 март куни ўтган йиғинда икки давлат ИИВ ўртасида "умумжиноий ҳатти-ҳаракатларга қарши курашиш ва қидирув фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган".

Шунингдек, икки давлат ҳуқуқ-тартибот тузилмалари терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграция бўйича маълумот алмашинувида ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилди.

Тадбир якунида 2018-2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол, шунингдек, йиғилиш Баённомаси имзоланди.

XS
SM
MD
LG