Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 08:57

Мирзиёев заргарларни 2022 йилгача бўлган барча солиқлардан озод қилди


Президент Мирзиёев мамлакатда заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Адлия вазирлигининг Telegram тармоғида берилган хабарда айтилишича, қарорга асосан “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси таркибига кирувчи юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар ўзлари тайёрлаган заргарлик маҳсулотларини сотишда "2022 йил 1 январга қадар акциз, қўшимча қиймат, мулк, ер солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ажратишдан озод қилинган".

Ўзбекистонда 2017 йил 15 ноябрдаги президент қарори билан якка тартибда ишлаётган заргарларга ҳам эркин равишда ягона ташкилотга бирлашиш йўли орқали “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси фаолиятида қатнашиш имконияти берилган эди.

XS
SM
MD
LG