Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:17

Покистонда илк марта ҳинд аёли сенатор этиб сайланди


Покистонликлар илк марта мамлакатнинг шу пайтгача сиёсатдан четда қолиб келган камсонли ҳинду жамоаси вакиласини сенатга сайлади.

39 яшар Кумари Қўҳли Толиблар ҳаракатига аъзо руҳоний Мавлоно Самиул Ҳақ устидан ғолиб чиқди.

Покистон халқ партияси аъзоси бўлган Қўҳли, Покистон ва қўшни Ҳиндистонда ҳали-ҳануз мавжуд каста тизимига кўра, энг қуйи ва қўл теккизиб бўлмайдиган поғона вакиласидир. Унинг сайланиши аёллар ва камсонли миллатлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида муҳим қадам сифатида қаралмоқда.

Мен хурсандман, сенатга аъзо бўлиш етиб бўлмас орзу эди, – деди Кумари Кўҳли Ассошиэйтед Пресс агентлиги мухбирига. – Мен мазлум халқлар ҳақлари, жумладан, аёлларга ваколат бериш, уларнинг саломатлиги ва таълим олиши учун ишни давом эттираман.

Кўҳли 3 март куни парламент ва вилоятлар мажлислари махфий овоз бериш тадбирида ғолиб чиқди. Бу ҳол Покистон Мусулмонлар лигаси – Навоз (ПМЛ-Т) партияси мамлакат парламенти юқори палатасида кўпчиликка эга бўлишига олиб келди.

XS
SM
MD
LG