Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:40

Пентагон: АҚШ армияси Афғонистонда қўлланган махсус итларни қаровсиз қолдирган


Нью-Йоркда полиция ўргатилган ит билан (иллюстратив сурат)

АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоботида айтилишича, ушбу мамлакат армияси 200 га яқин бомба изловчи итни, улар ҳарбий хизматни ўтаб бўлганидан сўнг, парваришсиз қолдирган.

Ҳарбий хизматчиларга кўра, айрим итлар Қўшма Штатларга қайтариб олиб келингандан сўнг 11 ойгача итхоналарда қолиб кетган, уларга эътибор ва парвариш бўлмаган.

Бошқа итлар дори бериб ўлдирилган, дейилади ҳисоботда. АҚШ ОАВ 3 мартда хабар қилишича, армия воизлари ушбу масала юзасидан кўплаб телефон қўнғироқлари ва электрон почта мурожаатларига жавоб бермаган.

“Армия 190-12 рақамли “Ҳарбий хизматда итлардан фойдаланиш бўйича қўшма йўриқнома ва армия низоми” талабларига кўра, DOD – ишчи итлардан фойдаланиш тизимидан фойдаланмаган”, дейилади бош инспекторнинг ҳисоботида.

XS
SM
MD
LG