Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:25

Биринчи марта "Илм-фан тўғрисида" қонун қабул қилинади


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда биринчи марта “Илм-фан тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Podrobno.uz нашрининг билдиришича, Инновцион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси халқ муҳокамаси учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойлаштирилган.

Хабарда айтилишича, АҚШ, Франция,Германия, Корея, Россия каби қатор давлатларда илмий фаолиятни мувофиқлаштирувчи қонунчилик мавжуд. “Илм-фан тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мазкур мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

8 боб ва 42 моддадан иборат бўлган қонун лойиҳасида илмий жамоатчиликни ижтимоий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланади. Масалан, фалсафа доктори ёки фан номзоди каби унвонларга эга бўлган ҳолда давлат муассасаларида ишлаётган ходимларга ойликдан ташқари энг оз иш ҳаққининг икки ва уч миқдори даражасида устама ҳақ тўланади. Ойликдан ташқари тўланадиган устамадан солиқлар олинмайди.

Қонун лойиҳасида фан доктори, профессор, фан номзоди унвонига эга бўлган шахсларга қўшимча 20 ва 10 квадрат метрли хоналар берилиши , иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган илмий ходимларга яшаш шароитини яхшилаш ёки уй қуриш учун имтиёзли равишда ер участкалари берилиши ҳам қайд этилган.

XS
SM
MD
LG