Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:15

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси вақтинча ёпилди


АҚШнинг Анқарадаги элчихонасига 2013 йилнинг

АҚШнинг Туркия пойтахти Анқарадаги элчихонаси 5 март куни “хавфсизликка таҳдид туғилгани” ортидан вақтинча ёпилди.

Элчихона айнан қандай таҳдид мавжуд эканлигини ўз расмий веб сайтида эълон этилган баёнотида очиқ маълум қилмаган.

Элчихонага 2013 йилнинг 1 февралида ҳудкуш ҳужум қилинган эди. Ҳужум оқибатида элчихона қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган эди. Мазкур портлаш учун масъулиятни Туркиядаги “Халқ озодлиги инқилобий жабҳаси” деб номланган сўл радикал партия ўз зиммасига олган.

Элчихона Туркиядаги АҚШ фуқароларига жамоат жойларида эҳтиёт бўлишни ва элчихонага яқин келмасликни тавсия қилмоқда.

Элчихона қачон қайта очилиши ҳозирча номаълумлигини, бу тўғрисида қўшимча маълумот берилишини ҳам маълум қилган.

XS
SM
MD
LG