Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:23

Кураш бўйича Осиё чемпионатида тўрт ўзбекистонлик чемпион бўлди


Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекда ўтган Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади. Эмил Чекиров олган фотосурат.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 4 март куни якунланган кураш турлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик эркин курашчилар Ихтиёр Наврўзов (70 кг.), Магомед Ибрагимов (97 кг.) ва Давит Моджанашвили (125 кг.) ҳамда грек-рим курашчиси Элмурод Тошмуродов (63кг) Осиё чемпионлари бўлди.

Эркин курашчилар 3та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медални қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда 1-ўринни эгаллади. Жамоа ҳисобида 2-ўрин Эронга, 3-ўрин Қозоғистонга насиб қилди.

Грек-Рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медал билан 148 очко тўплаб, жамоавий ҳисобда 3-ўринни эгаллади.

Аёллар кураши бўйича мусобақаларда эса Ўзбекистон терма жамоаси битта кумуш медални қўлга киритиб, 7-ўринга муносиб топилди.

Бишкекда 27 февралдан 4 мартгача ўтган кураш бўйича Осиё чемпионатида 20та мамлакатдан 200 нафардан кўпроқ спортчи иштирок этди.

XS
SM
MD
LG