Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:31

Туркманистонда жон бошига 1 килодан ун ва 1 килодан шакар сотилмоқда


Ашхабоддаги дўконлардан бири.

Турманистонда озиқ-овқат дўконларида навбатлар кўпайганига қарамай, ҳукумат мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари етарли ҳажмда эканини билдирмоқда.

Хабарларда айтилишича, 28 февралдан бошлаб пойтах Ашхабоддаги давлатга қарашли дўконларда бир кишига 1 килодан кўп бўлмаган миқдорда ун ва 1 килодан кўп бўлмаган миқдорда шакар сотилмоқда. Бунгача бир одамга 5 кило ун ва 1 кило шакар сотилаётган эди.

Пойтахтликларга кўра, дўконларда ун, шакар ва ўсимлик мойи каби маҳсулотлар 1-2 соатда тугаб қолаяпти, навбат кутганлар сони эса кўпайиб бормоқда.

Туркманистонда сўнгги бир неча ойдан бери ун тақчиллиги кузатилмоқда. 24 февралда Дашогуз вилоятида ҳам ҳар бир хонадондаги оила аъзоларининг жон бошига 5 килодан ун сотилгани, аммо ёш болалар бу ҳисобга киргизилмагани ҳам хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG