Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 17:23

Россиядаги допинг можаросига бағишланган ҳужжатли фильмга Оскар берилди


Григорий Родченков.

Россия спортчиларининг 2014 йилги Олимпиада ўйинларида допинг тестига қандай чап бергани можаросига бағишланган “Икарус” фильми ҳужжатли фильм катерогиясида АҚШ киноакадемиясининг 2018 йилги Оскар мукофотига сазовор бўлди.

АҚШ кинематогрофи Bryan Fogel (Брайн Фогел) нинг “Икарус” фильми Москвадаги допингга қарши лабораториясининг собиқ директори¸ ҳозирда Америкада яшаëтган Григорий Родченков ëрдамида суратга олинган.

Фогел Оскар мукофотини¸ “ҳаëти жиддий хавф остида қолаëтган жасур” Родченковга бағишлашини билдирди:

- Ҳозиргидек бахтиëр дақиқаларда реал дунëда жиддий таҳдидлар борлиги¸ реал инсон ҳаëти таҳдид остида эканини эътироф қилишни истайман. Россия ҳукумати тоза спортчиларнинг алдангани ва бошқа фактларни инкор қилмаëтган бир пайтда¸ улар бу маълумотни чиқарган одамни ов қилишда давом этмоқда. Мукофотни ола туриб¸бу жиҳатларни айтмаслик¸ тўғри бўлмайди¸ деди “Икарус” режиссëри.

Родченков сиздирган маълумотлар Россия спортчиларининг 2018 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашишини савол остида қолдирди. Кремль спортчиларнинг допинг тестларига чап беришида давлатнинг қўли борлигини инкор этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG