Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:39

Лукашенко Ўзбекистонни Беларус учун «устувор» давлат деб атади


Ўзбекистон ва Беларус президентлари 2017 йил 15 май куни Пекиндаги халқаро анжуманда.

Леонид Маринични Беларуснинг Ўзбекистондаги фавқулодда элчиси этиб тайинлаган президент Александр Лукашенко Ўзбекистонни ўз мамлакати учун устувор давлатлардан бири деб атади.

БелТА агентлиги Лукашенконинг янги элчига қарата айтган гапларидан иқтибос келтирган.

Унда Лукашенко:

- Ўзбекистонда Беларусни жуда ҳурмат қилишади¸ шунинг учун биз бу мамлакатда мутлақ ҳалол ва самимий бўлишимиз керак. Қўлдан келган ëрдамни беришимиз керак. Ўзбекистон биз учун устувор давлатдир¸ деган.

Минск раҳбари икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келгандан кейин ривожлана бошлаганини айта туриб¸ «Шавкат Мирзиëев жуда тажрибали¸ истеъдодли¸ ақлли ва узоқни кўра оладиган раҳбардир»¸ деб таъкидлаган.

Ўзбекистонда Беларусда ишлаб чиқилаëтган техникага эҳтиëж борлигини айта туриб Лукашенко¸ элчи Мариничга икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш вазифасини топширган.

Лукашенко яқин келажакда Ўзбекистонга қиладиган сафари ўзаро муносабатларни янги даражага кўтаришини таъкидлаган.

Ҳозирча Беларус президентнинг Тошкент сафари муддати аниқ белгиланмаган.

XS
SM
MD
LG