Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:50

Дизель ёқилғисининг нархи ўртача 12 фоизга қимматлади


2018 йил 1 март кунидан бошлаб дизель ёқилғисининг нархи ўртача 12 фоизга ошди.

“Газета уз” нашрининг 5 март куни билдиришича, бу бордада 28 февраль куни Вазирлар маҳкамаси қарор қабул қилган.

Қишлоқ хўжалигида бозор иқтисодиёти механизмларини кенг жорий этиш тўғрисидаги​ мазкур қарорга биноан 1 мартдан бошлаб 1 литр дизель ёқилғиси 4 минг 600 сўм қилиб белгиланди. Бу аввалги нархдан 12,1 фоизга қиммат. ЭКО дизелнинг 1 литри эса 11,9 фоизга қимматлаб, 4 минг 700 сўм бўлди.

Ҳужжатда айтилишича, юқорида белгиланган нарх бўйича дизель ёқилғисини сотиш тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилади.​

Ўзбекистонда бундан олдин дизель ёқилғиси 2017 йилнинг 15 ноябрида қимматлаган эди.

Ўшанда дизель нархи 72,6 фоизга, ЭКО дизель 71 фоизга қимматлаган.

XS
SM
MD
LG