Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 16:36

Афғонистон бўйича Тошкент анжуманида БМТ Бош котиби иштирок этиши режаланмоқда


Афғонистон бўйича Тошкент анжуманини Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани кириш сўзлари билан очиб беради.

Тошкентда 26−27 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган Афғонистон бўйича халқаро анжуманда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамота, Европа кенгашининг ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини иштирок этиши кутилмоқда.

Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлари ҳам анжуманга таклиф қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Хабарда айтилишича, анжуманни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Афғонистон президенти Ашраф Ғани кириш сўзлари билан очиб берадилар.

“Форум қатнашчилари Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокараларни тез орада бошлаш зарурати ҳақида минтақавий ва глобал даражадаги нуқтаи назарларни билдиришлари кутилмоқда”, дейилади расмий хабарда.

1 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга йўллаган расмий мактубида Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказиш ташаббусига юқори баҳо бергани хабар қилинган эди.

Халқаро анжуман ўтказиш бўйича Ўзбекистон ва Афғонистоннинг қўшма ташаббуси 19 январда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистон ва Марказий Осиё бўйича ўтган йиғилишида эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG