Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:31

Макрон Путинни ўт очишни тўхтатиш бўйича Сурияга босим кўрсатишга чақирди


Франция президенти Эммануэль Макрон.

Франция президенти Эммануэль Макрон Россия раҳбари Владимир Путинни Сурия ҳеч қандай шартларсиз БМТнинг ўт очишни 30 кунга тўхтатиш бўйича резолюциясини қабул қилишини таъминлашга чақирди.

Владимир Путин билан 5 март куни телефон орқали қилган суҳбати чоғида Макрон гуманитар карвонларга муҳтож одамлар олдига ҳеч қандай тўсиқларсиз етиб олиши учун шароит яратилиши шартлигини айтди. Макронга кўра, қуролланган мухолифат гуманитар сулҳ шартларини тан олган.

Аввалроқ Сурия президенти Башар Ассад БМТнинг ўт очишни 30 кунга тўхтатиш тўғрисидаги 24 февралда қабул қилган резолюциясига қарамай, мамлакатда террорчиликка қарши кураш давом эттирилишини маълум қилган эди.

-Биз террорчиликка қраши курашни давом эттирамиз. Биз Ғутадаги урушни бугун бошлаганимиз йўқ, биринчи кунларданоқ террорчиликка қарши курашни кенг қамровли равишда Ҳалабда, Хомс ва Дайр ал Зорда олиб борганмиз. Ғутадаги уруш эса террорчиликка қарши курашнинг давомидир, - деди Башар Ассад.

5 март куни Ғута шарқига Халқаро Қизил Хоч ва БМТ томонидан уюштирилган гуманитар ёрдам олиб кирилди. Бироқ Сурия ҳукумат қўшинлари ярадорларга ва беморларга мўлжалланган дори-дармонларни туширишга рухсат бермай қўйган эди. Шарқий Ғутада 400 минг одам яшамоқда.

Сурия ҳукумат қўшинлари Россия ёрдамида мухолифат анклавига айлнаган Ғута шаҳрининг шарқий қисмини 2 ҳафтадан бери бомбардимон қилмоқда. Мазкур ҳужумларда шу кунгача тинч аҳолидан камида 700 нафари ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG