Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 18:45

Путин: Россияда 2017 йилда 500га яқин жосус фаолияти тўхтатилди


Президент Владимир Путин.

Президент Владимир Путин 5 март куни Федерал хавфсизлик хизмати раҳбарлари билан ўтган учрашувда мазкур хизмат 2017 йилда 500 нафарга яқин хориж жосусининг Россиядаги фаолияти олдини олганини олқишлади.

- Сўнгги йилларда, ўзингиз яхши биласизки, биз хориж разведкасининг фаоллашганига, улар Россияда разведканинг илғор усулларидан фойдаланиб фаолият юритаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ўтган йили хориж разведка хизматларининг 72 нафар штатдаги ходими ва 397 нафар агенти фаолиятига тўсиқ қўйилди. Мен сизлардан бу йўналишдаги ишни максимал даражада самарали давом эттиришни илтимос қиламан, -деди Путин.

Россия раҳбари Федерал хавфсизлик хизматини киберхавфсизлик ва сир сақланадиган маълумотларни ҳимоя қилиш чоралари юзасидан фаолиятни кучайтиришга чақирди.

Путиннинг бу чақириғи кўплаб ғарб давлатлари Москвани сайловларга аралашиш мақсадида киберҳужумлар уюштирганликда айблаётган бир пайтда янгради.

XS
SM
MD
LG