Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:38

Туркияда АҚШ элчихонасига ҳужум қилиш эҳтимоли бўлган шахслар қўлга олинди


Туркия хавфсизлик кучлари Анқарадаги АҚШ элчихонасини қўриқламоқда.

Туркия полицияси “Ислом давлати” гуруҳига мансубликда гумонланган тўрт кишини қўлга олди. Улар АҚШнинг Анқарадаги элчихонасига ҳужум уюштириш эҳтимоли бўлганларни аниқлаш бўйича 5 март куни ўтказилган махсус амалиёт пайтда қўлга олинган.

АҚШнинг Туркия пойтахти Анқарадаги элчихонаси 5 март куни “хавфсизликка таҳдид туғилгани” ортидан вақтинча ёпилган эди. Элчихона айнан қандай таҳдид мавжуд эканлигини ўз расмий веб сайтида эълон этилган баёнотида очиқ маълум қилмаган.

Элчихона Туркиядаги АҚШ фуқароларига жамоат жойларида эҳтиёт бўлишни ва элчихонага яқин келмасликни тавсия қилмоқда.

Элчихонага 2013 йилнинг 1 февралида ҳудкуш ҳужум қилинган эди. Ҳужум оқибатида элчихона қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган эди. Мазкур портлаш учун масъулиятни Туркиядаги “Халқ озодлиги инқилобий жабҳаси” деб номланган сўл радикал партия ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG