Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:40

Нурсултон Назарбоев ҳокимиятни топширмаслигини эълон қилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистонда сиёсий ҳокимият алмашинуви мумкин деган фаразлар пайдо бўлган бир пайтда президент Нурсултон Назарбоев 5 март куни ҳокимиятдан кетмаслигини маълум қилди.

“Халқимизнинг ишончли келажаги учун ишлаганман, ишлаяпман ва яна ишлашда давом этаман”, деди қозоқ лидери парламентнинг умумий йиғилишида қилган чиқишида.

Назарбоев ўз нутқида “йирик лойиҳаларни амалга ошириш фурсати етиб келгани”ни таъкидлаган ҳолда, бу лойиҳаларга ўзи раҳбарлик қилишини айтди.

Ўтган ойда қозоқ парламенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаган ва кенгашга конституциявий тузилма мақомини берган эди.

77 ёшдаги Назарбоев 1991 йилдан бери Қозоғистон президенти лавозимида ишлаб келади. У 2015 йили навбатдаги 5 йиллик муддатга қайта сайланган эди.

Ҳуқуқ фаоллари ва ҳукумат танқидчилари Назарбоев мухолифатни куч билан бостириб, демократик бўлмаган сайловлар воситасида ўз ҳукумронлиги муддатини узайтириб келаётганини айтадилар.

XS
SM
MD
LG