Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:44

Россияда сиëсий маҳбуслар сони ортиб бормоқда


"Мемориал" инсон ҳақлари марказининг 6 март кунги баëнотида айтилишича¸ кейинги тўрт ой ичида Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги сиëсий маҳбуслар сони 26 тага кўпайган.

Қримдаги маҳкумларнинг кўпчилиги Россияда фаолияти тақиқланган "Ҳизб-ут-Таҳрир" гуруҳи аъзоларидир.

Марказ эълон қилган Россиядаги сиëсий маҳбусларнинг янгиланган рўйхатига жами 143 одамнинг исми-шарифи киритилган ва улар орасида қримликлардан ташқари Россия мухолифати фаоллари ҳам бор.

Украина президентининг қрим татар халқи бўйича махсус вакили Мустафо Жамилев 31 январь куни Европарламентда қилган чиқишида Россия Қримни босиб олганидан бери 49 одам ўғирлангани, 16 одамнинг бедарак кетгани ва қийноқларга солинган 6 одамнинг жасади топилганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG