Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:43

4 яшар қизини калтаклаган тошкентлик собиқ милиционер ота 6 ойга қамалди


Мубина ва унинг акаси октябрь ойида суд ҳукми билан онаси тарбиясига топширилган эди.

5 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган 4 яшар қизини ваҳшийларча калтаклаган ота устидан ҳукм чиқарди.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 110-моддасида назарда тутилган “Қийнаш” билан боғлиқ жиноятни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этганликда айбдор деб топилган Х.Абдураҳмонов 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Маҳаллий нашрлар¸ ҳакам Дилмурод Валиевнинг:

“ Жазо тайинлашда барча ҳолатлар инобатга олинди. Судланувчининг аввал ножўя қилмишлар содир этмагани, яъни судланмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлгани, аслида болалари тақдирига бефарқ эмаслиги кабилар жазони енгиллаштирувчи ҳолат, деб баҳоланди”¸ деган хулосасидан иқтибос келтирган.

Ўтган йил кузида ижтимоий тармоқлардан миллий телеканал кўрсатувига кўчган видеотасвирда отанинг ўз қизини аëвсиз калтаклаëтгани акс этган эди.

Бу воқеа тафсилотларини ўрганган Озодлик¸ ноябрь ойида 4 яшар қизчанинг исми Мубина экани¸ уни калтаклаган отанинг Тошкент шаҳар Миробод туман Ички ишлар бўлими собиқ ходими Абдураҳмонов эканини аниқлаган эди.

Ўшанда Озодлик Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа тумани суди октябрь ойида Абдураҳмоновни оталик ҳуқуқидан маҳрум этгани¸ қизалоқ ва унинг акасининг она тарбиясига топширилганини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG