Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 10:15

Сергей Лавров Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида қатнашади


Сергей Лавров 23 февраль куни Москвада ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Замир Кабулов РИА Новости агентлигига Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларига бағишлаб Тошкентда ўтказиладиган халқаро анжуманда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашишини билдирди.

Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари ташаббуси билан 26-27 март кунлари уюштирилаëтган мазкур анжуманнинг афғон урушига барҳам беришга қаратилган юқори даражали халқаро тадбир бўлиши кутилмоқда.

Унга минтақа раҳбарларидан ташқари Россия¸ АҚШ ва ЕИ расмийлари ҳам таклиф этилган.

АҚШ маъмурияти Тошкентга ўз расмий делегациясини юборишини билдирган бўлса-да¸ ҳозирча Вашингтон делегация мақоми аниқланмади.

Давлат департаменти расмийлари¸ Тошкент анжуманига Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг бориши ҳақидаги тахминларни ҳозирча тасдиқлай олмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG