Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 18:39

Мирзиëевнинг Душанбе сафари давомида 25 дан ошиқ ҳужжат имзоланади


Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи 9-10 март кунлари амалга оширилиши тўғрисида расман маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро борди-келдисини осонлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон - Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 25 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Аввалроқ Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифига тайёргарлик ишлари шахсан президент Эмомали Раҳмон назоратига олингани ва Ўзбекистон президентини тантанали кутиб олиш учун Душанбеда олийгоҳлар талабалари ва мактабларнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат жаъми 12 минг одам кутиб олиш сценарийси бўйича репетиция қилинаётгани хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG