Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2018, Тошкент вақти: 14:07

БМТ тергов гуруҳи Россияни ҳарбий жиноятларда гумонламоқда


Суриянинг Ғута шаҳрида Қизил Ҳоч ташкилоти ходимлари аҳолига кўмак кўрсатмоқда.

БМТ терговчилари Россияни Суриянинг Идлиб вилоятида “ҳарбий жиноятларни” содир этганликда гумонламоқда. 2017 йилнинг ноябрь ойида Идлибдаги бозорлардан бири бомбардимон қилингани оқибатида тинч аҳолидан 84 одам ҳалок бўлган эди.

- Комиссия Россия самолётлари томонидан портловчи қурол тинч аҳоли яшовчи ҳудудга ташланганини ва камида 84 одам ҳалок бўлиб, 150 одам яраланганини тасдиқлайди. Халқаро гуманитар ҳуқуққа асосан тинч аҳоли яшайдиган ҳудудда муайян қуролларнинг қўлланилиши автоматик тарзда ҳарбий жиноят сифатида талқин қилинади, - деди Халқаро мустақил тергов гуруҳи раиси Паулу Пиньейру 6 март куни Женевада комиссия ҳисоботни тақдим этар экан.

БМТ тергов гуруҳи Сурияда тинч аҳоли ҳалок бўлгани учун масъулиятни биринчи маротаба Россия зиммасига юкламоқда.

БМТ тергов гуруҳи ўз ҳисоботида 2017 йилнинг 20 мартида Сурия шарқида “Ислом давлати” гуруҳи манзилларига зарба бериш пайтида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ҳаводан янглиш берган зарбалар оқибатида тинч аҳолидан 150 киши ҳалок бўлганини ҳам билдирган. Тергов гуруҳи бу ҳолатни ҳам гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши қаторида баҳолаган.

Халқаро коалиция янглиш берилган зарба оқибатида тинч аҳолидан 150 киши ҳалок бўлгани учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG