Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 13:49

Россия самолёти Сурияда қулагани оқибатида 39 ҳарбий ҳалок бўлди


Иллюстратив сурат. Ан-26 ҳарбий транспорт самолёти.

Россия Мудофаа вазирлиги 6 март куни Ан-26 самолёти Суриядаги Хмеймим рус авиабазасига қўниш пайтида ҳалокатга учраганини маълум қилди.

Самолёт қулаши оқибатида 39 одам ҳалок бўлди. Уларнинг 33 нафари йўловчи, 6 нафари экипаж аъзосидир. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Россия ҳарбийлари экани билдирилди.

Аввалроқ расман 32 одам ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Мудофаа вазирлиги ҳалокатга “самолётнинг техник носозлиги” сабаб бўлганини таҳмин қилмоқда.

Россия Тергов қўмитаси мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очди.

XS
SM
MD
LG