Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 11:11

“Спорт” эркин иқтисодий ҳудудига Adidas ва Nike брендлари таклиф этилади


Nike кросовкаси.

Тошкент вилоятида 2018 йилнинг 30 июнига қадар ташкил этиладиган “Спорт” эркин иқтисодий ҳудудига жаҳонга танилган Adidas, Reebok, Nike, Li Ning, Eleiko, Janssen-Fritsen, Gymnova каби брендларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Бу борада президент Мирзиёев томонидан имзоланган “Спорт” ЭИҲни ташкил этиш тўғрисидаги фармонида таъкидланади.

“Спорт” эркин иқтисодий ҳудудида спорт кийимлари, инвентарлари ва жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича кластер яратилиши белгиланган.

Фармонда хорижий брендлар билан музокаралар олиб бориш ваколати Ташқи ишлар вазирлигига, Инветицияларни жалб қилиш давлат агентлигига, Лойиҳавий бошқариш миллий агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига берилди.

XS
SM
MD
LG