Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:41

АҚШ Молия вазирлиги келаси ҳафта Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилади


АҚШ Миллий хавфсизлик идораси директори Дан Коатс.

АҚШ Миллий хавфсизлик идораси директори Дан Коатс келаси ҳафта 2016 йилги Америка президентлик сайловларига аралашганликда айбланаëтган Россия ҳукуматига қарши янги санкциялар эълон қилинишини билдирди.

АҚШ Молия вазири томонидан эълон қилиниши кутилаëтган янги санкциялар¸ Коатсга кўра¸ АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер томонидан 2016 йилги сайловларни издан чиқаришга қаратилган операцияларни амалга оширганликда гумонланаëтган камида 13 россияликка қарши қаратилади.

- Россияликларнинг сайловларимизга аралашувни давом эттираëтганига оид хавотирлар мавжуд. Оқ уйнинг бундан хабари бор. Барчамизга бу муаммони ҳал қилиш топширилган¸ деди Сенат қўмитасида қилган чиқишида Миллий хавфсизлик идораси раҳбари.

Россиянинг 2016 йилги Америка президент сайловларига аралашувини текшираëтган АҚШ махсус прокурори бу ҳаракатларнинг Дональд Трамп сайлов кампанияси билан мувофиқлаштирилганига оид гумонларни ўрганмоқда.

Трамп бундай гумонларнинг асоссизлигини айтиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG