Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:29

Саудия Арабистонида тожик тадбиркори ва оиласи ўлик ҳолда топилди


Бахтиëр Додохоновнинг Душанбедаги ҳовлисида таъзия.

Тожикистонда танилган тадбиркор¸ “Шарқи Озод” нашриëт комплексининг собиқ эгаси Бахтиëр Додохонов ва унинг оиласи Саудиянинг Мадина шаҳрида ўлик ҳолда топилди.

35 яшар Додохонов яқинларига кўра¸ у хотини 8 ва 12 яшар ўғиллари билан 10 кун аввал Умра зиëрати учун Саудия Арабистонига кетган ва 6 март куни Душанбега қайтиб келиши кутилган.

Аммо Бахтиëр Додохонов ва оиласи шу куни Душанбедаги яқинларининг қўнғироқларига жавоб бермаган¸ кутилган рейсда Саудиядан қайтмаган.

Шундан сўнг улар Саудиядаги Тожикистон элчихонасига мурожаат қилган ва бутун бошли оиланинг ўлик ҳолда топилганидан хабар топган.

Додохоновлар ўлимида автоҳалокатдан тортиб қотиликкача гумон қилинмоқда. Аммо ҳозирча на Саудия полицияси ва на Тожикистон элчихонаси фожиага оид тафсилотларни очиқламаëтир.

Бахтиëр Додохонов сўнгги марта отаси билан 5 март куни телефонда гаплашган.

XS
SM
MD
LG