Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:24

Мирзиëев Сурияда 33 ҳарбийси ўлдирилган Путинга таъзия билдирди


6 март кунги ҳалокатда Ан-26 бортидаги 39 одамнинг бари нобуд бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.”

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра¸ Ан-26 самолёти 6 март куни Суриядаги Хмеймим рус авиабазасига қўниш пайтида ҳалокатга учраган.

Самолёт қулаши оқибатида унинг бортидаги 33 ҳарбий ва 6 нафар экипаж аъзосининг бари нобуд бўлди.

7 март куни Суриядаги “Жайш ал-Ислом” Россия ҳарбий учоғини ўз жангарилари пулемëт ҳужуми воситасида уриб туширганини иддао қилди.

Россия Мудоаа вазирлиги эса¸ авиаҳалокатга техник носозлик сабаб бўлганини билдирди.

XS
SM
MD
LG