Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:53

Мирзиёев аëлларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади


Тошкентдаги аёллар мардикор бозори.

Жаҳоннинг қатор давлатларида, жумладан, Ўзбекистонда 8 март Халқаро хотин қизлар куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни Ўзэкспомарказда ўтказилган тантанали байрам тадбирида ўзбекистонлик аёлларни табриклади.

Президент матбуот хизматининг билдиришича: "Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз", деди Шавкат Мирзиёев ўз табригида.

Тадбирда 28 нафар фаол қизларга Зулфия номидаги Давлат мукофоти топширилди. Шунингдек, президентнинг 7 мартдлаги фармони билан бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.

XS
SM
MD
LG