Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2018, Тошкент вақти: 17:38

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида Ҳаж ва дин ишлари вазирлиги расмийси ўлдирилди


Худкуш ҳужум содир этилган жой.

Афғонистон шарқида худкуш ўзини портлатгани оқибатида икки одам, жумладан, Хаж ва дин ишлари бўйича вазирликнинг маҳаллий бўлими бошлиғи ҳалок бўлди. Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Нангарҳор вилояти ҳокимининг расмий вакили Атоуллоҳ Хужаний худкуш айнан Хаж ва дин ишлари бўйича вазирликнинг маҳаллий бўлими бошлиғи Абдулло Зоҳир Ҳаққонийни ўлдириш мақсадида ҳужум уюштиргани таҳмин қилинаётганини билдирди.

Амалдор Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида автомашинасига ўтираётган пайтда худкуш ўзини портлатиб юборган. Портлаш оқибатида 10 киши ярадор бўлган.

Нангарҳор вилоятида ҳукумат расмийлари ва маҳаллий лидерларга нисбатан террор ҳужумлари тез-тез содир этилади.

20 февраль куни Жалолобод шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида 4 нафар қабила оқсоқоли ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG