Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 12:50

Тамаки, пиво ва ароқ ишлаб чиқарувчиларга “спорт солиғи” жорий этилди


Ўзбекистонлик ёш спортчилар. Uza.uz фотосурати.

Тамаки, пиво ва ароқ ишлаб чиқарувчилар 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга йўналтирилган “спорт солиғи”ни тўлай бошлайди.

Президентнинг 5 март куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан солиқ пиво ишлаб чиқарувчиларга 1 декалитр учун 2 минг сўм, 1 декалитр ароқ учун 5 минг сўм ва ҳар бир минг дона тамаки учун 1 минг сўм қилиб белгиланди.

Қарорга асосан Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси 10 апрелгача мазкур тўловни ҳисоб-китоб қилиш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиши лозим.

Мазкур солиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳаражатларини қоплашга йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёев 5 март куни “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.

Мазкур фармонга биноан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилади. Вазирлик ҳузурида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолият юритади.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш учун президент 5 март куни “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни ҳам қабул қилган эди.

XS
SM
MD
LG