Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:24

Болгария Бош вазири ўринбосари Россия патриархини “КГБ” жосуси деб атади


Москва ва Бутунроссия патриархи Кирилл президент Путинга яқин шахслардан ҳисобланади.

Болгария Бош вазири ўринбосари Валерий Симеонов БНТ телеканали эфирга узатган кўрсатувда Москва ва Бутунроссия патриархи Кириллни «КГБ жосуси» ва «Россиянинг сигарет митрополити" деб атади.

Симеоновнинг айтишича¸ 1996 йилдан бери Россия православларининг олий руҳонийси мамлакатга 14 миллиард долларлик сигарет олиб кирган. "Бу шарқий европача диний арбоб эмас. Бу агент Михайлов¸ совет КГБсининг иккинчи даражали агенти»¸ деди миллий телеканал эфирида Болгария вице-премьери.

София ҳукумати раҳбарининг бу баëноти патриарх Кириллнинг Болгария озод этилиши атрофидаги тарихий талқиндан афсусда экани ҳақидаги гапларига жавобан қилинди.

Россия патриархи президент Румен Радевнинг Болгариянинг Усмонли империясидан озод бўлиши 140 йиллиги тантаналарида қилган чиқишига эътироз билдирган эди.

Кирилл болгар президентини¸ хусусан¸ Россиянинг бу жараëндаги белгиловчи ролини етарли таъкидламаганликда айблади.

XS
SM
MD
LG