Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 17:29

Барак Обама Netflix билан эксклюзив шоу бўйича музокара ўтказмоқда


Барак Обама рафиқаси Мишель билан.

New York Times газетасининг ëзишича¸ АҚШ собиқ президенти Барак Обама Netflix компанияси билан ўз муаллифлик шоусини бошлаш бўйича музокара олиб бормоқда.

Бу жараëнга яқин манбаларнинг газетага айтишича¸ Netflix Барак ва Мишель Обамага стриминг платформасидаги шоу учун каттагина пул тўлашга розилигини билдирган.

Ҳозирча контракт нархи ва шоу формати жамоатчиликдан сир тутилмоқда.

Айтилишича¸ Обамалар ўз шоусидан жорий президент Дональд Трампни танқид қилиш мақсадида фойдаланмайди¸ уни жамоатчиликка илҳом берадиган тарихий воқеаларга бағишлашни режаламоқда.

Netflixдан ташқари Apple ва Amazon компаниялари ҳам Барак ва Мишель Обама билан ҳамкорлик қилишга тайëрлигини билдирган.

2009-2017 йилларда президентлик қилган Барак Обаманинг америкаликлар ўртасидаги рейтинги баландлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG