Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 12:07

Марказий банк: Ўзбекистонда 1 апрелдан нақд валюта ечиб олиш мумкин бўлади


Ўзбекистон парламентида нақд хорижий валютани ечиб олиш механизмини татбиқ этиш кўзда тутилган қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Марказий банк мулозимининг Озодликка айтишича, агар мазкур қонун лойиҳаси тасдиқланса келаси ойдан жисмоний шахслар тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида, жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карточкаларига харид қилинган нақд хорижий валютани ечиб олишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, шу муддатгача чет эл валютасининг олди-сотдиси бўйича амалиётларни бажариш ва халқаро тўлов карточкаларидан маблағларни хорижий ва миллий валютадаги муддатли депозитларга ўтказишни таъминлайдиган, жисмоний шахслар ҳисобларини масофадан бошқариш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Қонунда нақд валютани ечиб олиш учун қандай шарт-шароитлар белгилангани ҳақида маълумот йўқ.

Ўзбекистон банларида ҳозирда ҳорижий валютани топшириб сўм олиш мумкин. Лекин, давлат белгилаган курсда сўмни топшириб валюта олиш имконсиз бўлиб қолаётир.

XS
SM
MD
LG