Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:41

Британия полицияси Скрипалнинг қариндошлари ётган қабрни текширмоқда


Британиялик терговчилар Солсбери шаҳарчасида россиялик собиқ жосус Сергей Скрипалнинг қариндошлари дафн этилган қабр атрофида текширув олиб бормоқда.

Бу ҳақда Британияда чиқадиган The Guardian нашри шанба куни хабар берди.

Британия фойдасига жосуслик қилишда айбланган россиялик Сергей Скрипал якшанба куни Солсбери шаҳарчасидаги савдо маркази ўриндиғида 33 ёшли қизи Юлия Скрипал билан биргаликда ҳушсиз ҳолда топилган эди.

Кейинчалик ҳар иккала шахс номаълум модда орқали заҳарлангани маълум қилинди.

Британия нашрига кўра, жосус қариндошлари қабрини полиция ўраб олган. Жосуснинг ўғли Александр Скрипал дафн этилган қабр устига чодир тикилган.

Терговчилар қабр атрофида айнан қандай текширув олиб бораётгани маълум эмас.

Ҳозирда Скрипал ва унинг қизи Солсбери касалхонасида интенсив равишда даволанмоқда.

Полицияга кўра, Скрипалнинг қизи Юлия заҳарланишидан уч кун олдин акасининг қабрини туғилган куни муносабати билан зиёрат қилган.

XS
SM
MD
LG