Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 16:01

Қозоғистонда "Таблиғи жамоат" аъзоларининг навбатдаги гуруҳи судланмоқда


Қарағандада "Таблиғи жамоат" аъзолари судланаётган суд биноси.

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида 12 март куни “Таблиғи жамоат” диний оқимига мансуб бўлган уч нафар шахсга нисбатан суд жараёни бошланди.

Судланувчиларп - 39 ёшли Казбек Л., 37 ёшли Марат К., ва 36 ёшли Таскали Н., мамлакат ҳудудида тақиқланган экстремистик ташкилотни ташкил этганликда айбланмоқда.

Мазкур модда асосида судланувчилар энг кам иш ҳақининг 6 минг кўрсаткичи даражасида жаримага тортилиши ёки аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёҳуд 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

“Таблиғи Жамоат” диний ташкилоти 2013 йил февралида Остона шаҳар суди қарори билан экстремистик, деб топилган ва унинг фаолияти Қозоғистон ҳудудида чеклаб қўйилганди.

Ҳозирда Қозоғистонда бу ташкилотга алоқадорликда айбланган ўнлаб одам қамоқ жазосини ўтамоқда. Қозоқ расмийлари “Таблиғи Жамоат” ташкилотининг асосий мақсади халифалик ўрнатиш, деб ҳисоблайдилар.

Ғарб давлатлари ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қозоқ расмийларини мамлакатда диний эркинликларни чеклаётгани учун танқид қилиб келади.

XS
SM
MD
LG