Линклар

Шошилинч хабар
18 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:15

Конгрессдаги республикачилар Трампнинг Кремль билан тил бириктирганига оид далил топмади


АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги разведка қўмитасининг раиси Девин Нуньес.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги разведка қўмитасининг республикачи аъзолари Россиянинг Қўшма Штатлар президент сайлови жараёнига аралашуви юзасидан ўз текширувини якунлади ва Дональд Трамп сайлов штаби ходимларининг Москва вакиллари билан тил бириктирганига оид далил топмади.

Республикачиларнинг бу борадаги ҳисоботи лойиҳаси 12 март куни кечга яқин эълон қилинди. Бироқ разведка қўмитасидаги демократлар мазкур ҳисобот лойиҳасини зудликда рад этдилар.

Республикачилар парламент текшируви жараёнида АҚШ разведка ҳамжамиятининг Москва сайловларга аралашгани тўғрисидаги хулосаси тасдиқланганини, Россия сайловларга фаол аралашиб, Америка жамиятини бўлиб ташлаш ҳаракатида бўлганини билдирган.

Аммо республикачилар Москва мазкур сайловда Дональд Трампни Кремль учун мақбул номзод сифатида танлаб олгани тўғрисидаги иддаоларни инкор этган.

АҚШ Миллий разведкаси матбуот котиби 12 март куни разведка хизмати Россиянинг президентлик сайловига аралашгани бўйича 2017 йилда эълон қилган хулосаларида қатъий эканини айтди.

Ўтган йилнинг январида АҚШ разведкаси расмийлари “Текширувларимизга кўра, яқинда содир бўлган, сайловни мўлжалга олган маълумот ўғирлаш ва фош қилиш ишлари Россиянинг энг юқори лавозимли расмийлари рухсати билан амалга оширилган бўлиши мумкин”, деб баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG