Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:24

Қозоғистонда юзлаб уй ва бинолар сув тошқини остида қолди


Қозоғистон харитасида Шарқий Қозоғистон вилояти.

Кучли ёмғир ёғиши ва қор эриши оқибатида Шарқий Қозоғистон вилоятида юзлаб уйлар ва маъмурий бинолар сув остида қолди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Шарқий Қозоғистон вилоят бошқармаси расмийси Жадира Амангалиқизининг 12 март куни билдиришича, вилоят маркази бўлган Ўскемен шаҳрида, Аяғўз, Глубокое, Куршим, Зайсан ва Уржар туманларида 110та болалар боғчаси, 150 хусусий турар-жой , 70га яқин маъмурий биноларни сув босган.

Аяғўз туманида бир нечта уй сув остида қолиб вайрон бўлган. Мазкур тумандан юзлаб одамлар хавфсиз жойларга эвакуация қилинди. Ҳозирча сув тошиқнлари оқибатида жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ.

Қизилўрда вилоятининг Казалин туманида сув тошқини оқибатида 12 март куни мактаблар вақтинча ёпилди.

Шмиолий Қозоғистон вилояти расмийлари эса вилоят ҳудудида 125та шаҳар ва қишлоқ сув тошқини хавфир остида эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG