Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 02:56

Тошкент Остона билан бирга Оролни қайта тиклаш лойиҳасини бошлайди


Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари биргаликда амалга оширишни режалаëтган атроф-муҳит ҳимоясига қаратилган қўшма лойиҳалардан бири Орол денгизини қайта тиклашга қаратилган.

Айни шу мақсадда¸ икки давлат олимлари беш йиллик махсус дастур ишлаб чиқди ва унга халқаро мутахассисларни ҳам жалб этиш кўзда тутмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати Орал Отаниëзова ва Қозоғситоннинг Ўзбекистондаги элчиси Йерик Утембаев баëнот берди.

Айтилишича¸ Марказий Осиë раҳбарларининг 15 март куни Остонада ўтадиган олий даражали учрашувида ҳам Орол денгизини қутқариш ва атроф-муҳит ҳимоясига қаратилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинади.

50 йил аввал дунëдаги энг йирик тўртта кўлдан бири бўлган Орол денгизининг қуриши¸ Марказий Осиë иқлимига жиддий таъсир кўрсатди. Айни пайтда¸ Оролнинг Қозоғистон томонини қайта тиклаш босқичма-босқич натижа бераëтгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG