Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2018, Тошкент вақти: 17:20

Ўзбекистон президенти қозоқ шоири Абай меросини ўрганиш бўйича қарор чиқарди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 13 март куни имзолаган янги қарор “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида” деб номланади.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётган бугунги кунда Абай Қўнонбоев сингари улуғ алломаларнинг ўлмас мероси халқларимиз учун янада муҳим маъно ва аҳамият касб этади”¸ дейилади мазкур қарорда.

Абай меросини ўрганиш чора-тадбирлари доирасида қарорга мувофиқ¸ шоир “Сайланма”сини чоп этиш¸ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Абай ва ўзбек адабиёти” номли доимий экспозицияни ташкил этиш;

ҳар йили шоир туғилган 10 август санасида Тошкент шаҳрида ўрнатилган Абай Қўнонбоев ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ва мушоира ўтказиш;

ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида “Абай асарларининг билимдони” иншолар кўрик-танловини ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларида Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижоди ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар бериб бориш;

Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган бадиий ва ҳужжатли фильмларни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканаллари орқали намойиш этиш йўлга қўйилади.

15 март куни Ўзбекистон президенти Марказий Осиë саммитида қатнашиш учун Қозоғистонга боради.

XS
SM
MD
LG