Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 18:33

Украина Россия босиб олган Қрим ва Севастополда сайлов ўтказишига норозилик билдирди


Украина БМТ бош котиби ва ушбу ташкилотнинг барча аъзоларига Россия босиб олган Қрим ва Севастополда 18 март куни Россия президентлиги сайлови ўтказилишига норозилик билдирилган хат йўллади.

Расмий хатда Украина ташқи ишлар вазирлиги аннексия қилинган Қрим ва Севастополда сайлов ўтказаётган Россияга қарши қўшимча санкция қўллаш талаби айтилган.

Европа Иттифоқи ва АҚШ бундан аввал Қрим ва Севастополда Россия Давлат Думасига ўтказилган сайловларни тан олмаганди.

Украина ҳукумати Россия босиб олган Қримда сайлов ўтказаётгани учун Россиянинг Киев ва бошқа шаҳарларидаги ваколатхоналарида дипломатлардан ташқари Россия фуқароларига овоз бериш изни берилмаслигини билдирганди.

Россияда 18 март кунги президентлик сайловчида Владимир Путин навбатдаги муддатга президент этиб сайланиши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG