Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:26

Скрипал иши: Тереза Мэй навбатдаги қадамлар ҳақида гапирди


Британия бош вазири Тереза Мэй ўз давлати ва иттифоқчилари Сергей Скрипал ва унинг қизи Солсберида заҳарлангани юзасидан навбатдаги қадамларни муҳокама қилишини айтди.

Лондон россиялик собиқ жосуснинг заҳарланишига Москвани жавобгар ҳисоблайди.

"Биз Россия ҳукуматининг британ фуқаролари ва тупроғимиздаги бошқа одамлар ҳаётига таҳдид солишига йўл қўймаймиз", - деб баёнот берди Мэй 17 март куни Лондонда.

Британия бош вазири таъкидича, 23 россиялик дипломатнинг Британиядан бадарға этилишига Москванинг жавоби собиқ жосуснинг заҳарланиши билан боғлиқ иш мазмунини ўзгартирмайди.

Аввалроқ, Британия ташқи ишлар вазирлиги "Россиянинг жавоб чораларини кутган"ини билдирган эди.

Шанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги 23 британ дипломати мамлакатдан чиқариб юборилиши, Британиянинг Санкт Петербургдаги консулхонаси ва Россиядаги "Британия кенгаши" ёпилишини маълум қилди.

Россия 23 нафар дипломатининг Британиядан бадарға этилишига жавобан ушбу амалга қўл урганини билдирган.

Британия ҳукумати асабни фалаж қилувчи восита билан Скрипал ва унинг қизининг заҳарланишида Россияни айбламоқда.

Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон буйруқни шахсан президент Владимир Путин берган, деб ҳисоблашга барча асослар борлигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG