Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:58

Эронликларни Наврўз билан табриклаган Трамп, Теҳрон ҳукуматини танқид қилди


АҚШ президенти Дональд Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп эронликларни Наврўз билан табриклади, аммо ўз табриги давомида мамлакат ҳукуматини ҳамда Эрон Инқилобий гвардиясини танқид қилди.

Президент Трампнинг 19 март куни эълон қилинган табригида:

- Жаҳон бўйлаб баҳор келишини нишонлаётган миллионлаб одамга гўзал ва ҳузур-ҳаловатли Наврўз тилайман, - дейилади.

Аммо Трамп эронликлар «халқ ўрнига ўзига хизмат қилувчи» етакчилардан азият чекаётганини қўшимча қилди.

Хусусан, президент Эрон Инқилобий гвардиясини «Эрон халқини эзиб, уларнинг ҳақини еб, хорижда терроризми дастакловчи жанговар армия» дея қоралади.

Трамп Инқилобий гвардия Сурия ҳукуматини дастаклаш, Сурия, Ироқ ва Ямандаги шиа гуруҳларни қўллаш учун 16 миллиард доллардан ошиқ маблағ сарфлаганини таъкидлади. Президент, шунингдек, гвардияни Эрон халқини «қашшоқлаштириш, мамлакат экологиясини бузиш ҳамда инсон ҳуқуқларини поймол қилишда» айблади.

Президент ўтган йилги Наврўз табригида сиёсатга тўхталмаган эди.

19 март куни АҚШ Давлат департаменти анъанавий Наврўз табригини эълон қилди. Табрикда йил бошида намойишга чиққан эронликлар олқишланди.

АҚШ давлат котиби ўринбосарри Жон Сулливан:

- Кейинги йил давомида озодлик, қадр-қиммат ҳамда инсон ҳуқуқларига бўлган ҳурмат учун намойишга чиқиб, ўз фикрларини изҳор қилиб келаётган эронликлар мени руҳлантирди, - деди.

- Қўшма Штатлар сўз, дин ва тинч йиғинларда қатнашиш каби фундаментал ҳуқуқларни қайта қўлга киритиш учун курашаётганларни қўллайди, - дея сўзини давом эттирди дипломат.

- Наврўз келажакдан кутган умидларимиз ҳақида ўйлаш айёмидир. Келаётган йил барчага фаровонлик, эркинлик ҳамда равнақ олиб келсин.

Сулливан нафақат эронликларни, балки байрамни нишонлаётган АҚШ, Афғонистон, Озарбайжон, Хитой, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Сурия, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ҳамда бутун дунё аҳолисини байрам билан табриклашини айтди.

XS
SM
MD
LG