Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 10:34

Францияда бир гуруҳ кишини гаровга олган шахс отиб ўлдирилди


Треб шаҳрига олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилди. 2018, 23 март.

Франция жанубидаги Треб шаҳрида 23 март куни кишиларни гаровга олган шахс отиб ўлдирилди. Маҳаллий полициянинг бу хабари президент Эммануэль Макроннинг кишиларнинг гаровга олиниши ва содир бўлган отишма террор ҳуружи бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги баёноти ортидан пайдо бўлди.

Франция президенти Требда содир бўлган инцидент ҳақида Брюсселда баёнот берди. Бу ерга Макрон ЕИ саммитида иштирок этиш учун келди.

Бироз олдинги хабарларга кўра, Франциянинг Треб шаҳридаги супермаркетда номаълум шахс бир неча кишини гаровга олган. AFP агентлиги ўз манбаларига таяниб, камида икки киши нобуд бўлгани тўғрисида хабар қилди.

Бу воқеадан бир неча дақиқа олдин Требдан бир неча км наридаги Каркасон шаҳрида полиция ходими ўқдан яраланди.

XS
SM
MD
LG