Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:11

Афсонавий гимнастикачи Чусовитина Доҳада олтин медалини қозонди


Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон кубоги баҳсларида баҳсларида ўзбекистонлик 42 ёшли Оксана Чусовитина олтин медалини қозонди.

У таяниб сакраш баҳсларида 14,433 балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Чусовитина ўтган ҳафтада Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган жаҳон кубоги баҳсларида олтин ва бронза медаллари соҳибига айланганди.

Бугунги кунда жаҳоннинг уч марта чемпиони ва Европа чемпиони бўлган Оксана Чусовитина еттита Олимпиадада қатнашган гимнастика тарихидаги ягона спортчи ҳисобланади.

У Рио Олимпиадасида иштирок этганида 41 ёшу 56 кунлик эди ва Олимпиадаларда қатнашган энг ёши улуғ гимнастикачи сифатида ҳам рекордга эришган.

Чусовитина 2020 йилда Токиода бўладиган олимпиадада ҳам Ўзбекистон номидан қатнашиш ниятида эканини айтган.

XS
SM
MD
LG