Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 09:12

Перу президенти коррупция можароси ортидан истеъфо берди


Перу президенти Педро Кучински коррупцияга алоқадорлиги ҳақидаги айбловлар ортидан истеъфо берди.

Перу парламетидаги депутатлар ҳам унинг истеъфосини талаб қилганди.

Кучински ўрнига 55 ёшли Мартин Вискарра президентлик курсисини эгаллади.

Вице-президент лавозимида ишлаб келган Вискарра корруцияга қарши курашишга ваъда берди.

Янги президент 2021 йилнинг июлигача Перуга раҳбарлик қилади.

Истеъфо берган Педро Кучински Бразилия қурилиш концернидан пора олганликда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG