Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 19:45

Самарқандда "сохта милиция майори" ушланди


Самарқанд шаҳрида майор унвонидаги милиция кийимини кийиб, одамларни чув туширган сохта милиционер қўлга олинган.

Кун.уз нашрининг Самарқанд ИИБ матбуот хизматига таяниб хабар беришича, 21 март куни Синдор Хушматов исмли шахс ички ишлар органи ходимларининг тасдиқланган намунадаги махсус формали кийим-бошини кийиб ва махсус майор унвонини тақиб олиб, Йўл патрул хизмати ходимига қўпол ва буйруқ оҳангида ўзини ИИБ ходими деб таништирган пайтда ИИБ ходимлари, унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, текшириб кўришган ва унинг милиция ходими эмаслигини аниқлашган.

Хушматов ўзини ИИБ ходими деб таништириб, фирибгарлик, товламачилик ёки бошқа жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинди.

Текширувлар давомида, "сохта майор"нинг шахси ўрганилганда, у Каттақўрғон тумани Яви маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, оилали, икки нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Хушматов Синдор Бахтиёрович эканлиги аниқланди.

Ҳозирда Самарқанд вилоят ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ўзбекистонда оддий фуқароларнинг милция кийимни кийиб олиб, товламачилик қилиши олдин ҳам кузатилган.

Кузатувчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ваколатлари юқорилиги, милиция кийимида одамлардан пул ундириш осонлиги сабаб одамлар бу каби жиноятларга қўл уришларини айтишади.

XS
SM
MD
LG