Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 05:44

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Тошкентга келди


Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани/

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 26 март куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

ЎзА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.

Икки давлат раҳбарлари 27 март куни "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқади.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани музокара ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG